Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров профессионал боксда яна ғалаба қозонди (видео)
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида иштирок этаётган Фазлиддин Ғоибназаров (8-1, 5 КО) узоқ танаффусдан сўнг рингга қайтишини ажойиб ғалаба билан нишонлади. Бу ҳақда GoSport.uz хабар бермоқда.
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида кечган бокс оқшомида у украиналик Владислав Барановга (6-6-2, 4 КО) қарши рингга чиқиб, биринчи раунднинг 1:24 сонияси ортда қолганда рақибини техник нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Бу натижа орқали Ғоибназаров профессионал боксдаги ғалабалари сонини 8тага етказиб олди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта у май ойида Майкал Фоксга (21-1, 5 КО) қарши рингга чиқиб, очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг