Олимпиада бекор қилинса Япония қанча зарар кўради?
Фото: www.google.com
SMBC Nikko Securities молиявий компанияси Токио олимпиадаси бекор қилинса, Япония тахминан қанча зарар кўришини ҳисоблади.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Япония 7,8 триллион иена ёки 74,3 миллиард доллардан айрилиши мумкин. Иқтисодчилар Токионинг кутилаётган туристлар оқими, келиши керак бўлган сайёҳлар туфайли маҳсулотлар ва хизматларга бўлган талабдан келиб чиқадиган фойдасини 670 миллиард иена (6,5 миллиард доллар)га баҳолашган.
Агар олимпия ўйинлари бекор қилинса, 2020 йилда Япониянинг ялпи ички маҳсулоти 1,4 фоизга пасайиши мумкин.
Бир муддат олдин ЖССТ телефон орқали конференцияда коронавирус туфайли 2020 йилги Токио Олимпиадасини ўтказиш масаласини муҳокама қилган, унда Япониядаги мусобақаларни томошабинларсиз ўтказиш таклифи билдирилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг