Олимлар кунига қанча вақт телевизор кўриш юракка зарар етказмаслигини аниқлашди

16:03 12 Март 2025 Дунё
400 0

Иллюстратив фото

Гонконг университети олимлари юрак хуружи, инсульт ва атеросклероздан ҳимояланиш учун телевизор томоша қилиш вақтини кунига бир соат билан чеклаш зарурлигини аниқлашди. Тадқиқот натижалари “Journal of the American Heart Association” журналида чоп этилди.

Атеросклероз артериялар деворларида ёғли “бўтқа” шаклланиши туфайли юзага келади. Томирларнинг торайиши ва бундай “бўтқа” ажралиши юрак касаллиги, қон-томир ва периферик артерия касалликларини қўзғатиши мумкин.

2-тоифа қандли диабет ва ҳаракатсиз турмуш тарзи атеросклеротик юрак-қон томир касалликларининг асосий хавф омиллари ҳисобланади.

Соғлиғингизга зарар етказмасдан қанча вақт телевизор кўришингиз мумкинлигини билиш учун олимлар 2-тоифа диабетга турли генетик мойилликларга эга бўлган 346 916 нафар британиялик катталар иштирокида тадқиқот ўтказдилар. Ҳар бир кўнгилли учун ушбу касалликнинг ривожланиши учун полигеник хавф индекси 138 генетик вариант асосида ҳисоблаб чиқилган.

Натижалар шуни кўрсатдики, кунига икки соатдан ортиқ телевизор томоша қилганлар атеросклеротик юрак-қон томир касалликларидан 12 фоизга кўпроқ азоб чекишган. Бу таъсир диабет учун генетик хавфдан қатъий назар кузатилди.

Бундан ташқари, қандли диабетга мойил бўлган иштирокчилар кунига бир соатдан кўп бўлмаган телевизор кўришса, атеросклероз ривожланиш хавфи юқори эмаслиги аниқланди.

Олимларнинг айтишича, ўтириш вақтини қисқартириш аҳоли саломатлигини яхшилашнинг муҳим воситасидир. Бундай соғлом одат “ёмон генетика” таъсирини зарарсизлантириши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?