Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 11 май куни чақирилади
2020 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.
Парламент юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева Кенгаш мажлисини очар экан, бугунги синовли кунларда давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилган тезкор ва муҳим чоралар ўзининг ижобий самарасини бераётганлиги, мураккаб вазиятда халқ билан бирга бўлгани, қисқа вақтда катта ишлар амалга оширилиб, ҳаёт изга тушаётганидан халқимиз мамнун бўлаётганини алоҳида таъкидлади.
Ушбу жараёнда сенаторлар ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳам фаол иштирок этиб, ташаббускорликни янада ошириши, халқимиз турмушининг яхшиланиши йўлидаги ҳар бир эзгу ишга яқиндан кўмаклашиши зарурлиги қайд этилди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисини жорий йил 11 май куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус инфекцияси республика ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда 19 та масала, шу жумладан, 10 та қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган.
“Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Фахрий мураббий” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги янги қонунлар шулар жумласидан.
Шу билан бирга, “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги”ги, “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.
Ялпи мажлисда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг, Омбудсман, Ҳисоб палатаси, Бош прокурор ва Марказий банк бошқаруви раисининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилиши ҳам назарда тутилмоқда.
Ялпи мажлис кун тартибига ҳокимлар томонидан қарорлар қабул қилинишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати юзасидан Ҳукуматга парламент сўрови юбориш масаласи киритилган.
Президентимизнинг “Иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонини тасдиқлаш масаласи навбатдаги мажлис кун тартибидан ўрин олган.
Кун тартибидаги масалаларга тайёргарликнинг бориши юзасидан масъул қўмиталар раисларининг тегишли ахборотлари эшитилди.
Шунингдек, парламент палаталари Кенгашларининг “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қўшма қарори ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳам муҳокама қилинди.
Мажлисда Кенгаш аъзолари Ўзбекистон Республикасининг Муқаддас Тахт ҳузуридаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини ҳам тасдиқлашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг