Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда
Ялпи мажлисда дастлаб "Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни учинчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
Қонун лойиҳасида ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланяпти. Соҳада қўлланилиб келинаётган тушунчаларнинг мазмун-моҳияти очиб берилмоқда.
Шунингдек, лойиҳада назарда тутилаётган нормалар билан уюшган ҳолда ишга жойлаштириладиган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқароларни реинтеграция қилиш тартиби тизимлаштирилади. Мажлисда қонун учинчи ўқишда қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, ялпи мажлис "Ўзбекистон", "UzReport" телеканаллари, Қонунчилик палатасининг фейсбукдаги саҳифаси ҳамда "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг youtubeдаги канали орқали жонли эфирга узатилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг