Олдимиздаги йил аввалгилардан қийинроқ бўлса бўладики, осон бўлмайди — Алишер Қодиров

13:48 08 Ноябрь 2023 Сиёсат
112 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида фракциялар раҳбарлари ҳам қонун лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Алишер Қодиров, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси раҳбари:

— Олдимиздаги йил аввалгилардан қийинроқ бўлса бўладики, осон бўлмайди. Иқтисодий занжирлар узилиб, сиёсий-иқтисодий санкциябозликлар гирдобида иқтисодиётни ўстириш ҳақида режалаштиришни ўзи катта оптимизм. Шундай шароитда бюджетни бошқариш, уни максимал самарали ташкил қилиш масаласи жуда қийин эканлигини эътироф этиш керак.

Шу боис, фракциямиз аъзолари бюджетномани янада самаралироқ бўлишига ҳисса қўшиш мақсадида атрофлича муҳокама қилдик.

Партия парламент сайловларида таълим-тарбия соҳасида ўзгаришлар қилмасак, жамиятда ўзгаришлар бўлмайди, деган шиор билан сайловчиларини ишончини қозонган. Шу сабабли бюджетномада таълим-тарбия, илм-фан ва инсон капиталини ривожлантириш мақсадларини молиялаштириш масалалари доимо биз учун устувор ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?