Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўргатилади

10:32 16 Октябр 2025 Жамият
220 0

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўргатилишини маълум қилди.

«Шуни қувонч ва ифтихор билан айтмоқчиманки, Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади.

Университетдан Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган ютуқларнинг эътирофи сифатида мукофот қабул қилганимдан хурсандман», — дейди Саида Мирзиёева.

Шунингдек, Президент Администрацияси раҳбари Мирзо Улуғбекнинг «Зижи Кўрагоний», Алишер Навоийнинг «Хамса», Ҳусайн Бойқаронинг «Девони Ҳусайний», Бобурийлар даврига оид миниатюралар ва бошқа кўплаб нодир китоблар сақланаётган Бодлиан кутубхонаси билан танишув илиқ таассурот қолдирганини таъкидлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?