«Ньюкасл» мағлубиятга учради, етакчилардан навбатдаги ғалаба

Кеча, 18 октябрь куни Англия Премьер-лигаси мусобақасининг 8-тур ўйинлари старт олди. Тур доирасида бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтди.
«Ньюкасл» мағлубиятга учради
Англия мамлакати шарафини УЕФА Чемпионлар лигаси мусобақасида ҳам ҳимоя қилиб келаётган «Ньюкасл» жамоасининг бу йилги ишлари жойида эмас.
Жамоа шу кунгача АПЛ доирасида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 2 марта мағлуб бўлди ва 3 марта дурранг ўйнади. Атиги 2 та баҳсда ғалаба қозонди. Эдди Хоу жамоасининг учинчи мағлубияти ушбу турга тўғри келди.
Жамоа бугунги кунгача ўтказган сўнгги расмий ўйинини ФИФА кунларидан олдин, аниқроғи 5 октябрь санаcида «Ноттингем Форест» клубига қарши ўтказган ва ушбу баҳсда 2:0 ҳисоби билан ғалаба қозонган эди.
Бош мураббий Эдди Хоу ҳам мос равишда ўтган ўйинда ғалаба қозонган ғолиб таркибни бу галги ўйинда ҳам биринчи дақиқалардан майдонга ташлади.
Ҳимоя марказидан Ботман ва Тиаў ўрин олган бўлса, қанотларда Бёрн ва Триппьер ҳаракат қилди. Марказда Тонали, Гимараеш ва Жоэлинтонга ишонилди. Ҳужум қанотларида Гордон ва Эланга ўйнаган бўлса, марказий ҳужумга ФИФА кунларида Германия терма жамоаси юлдузига айланган Вольтемаде жойлаштирилди.
Ўз навбатида ушбу ўйинда «Ньюкасл»га рақиблик қилган «Брайтон» жамоаси ўйин олдидан турнир жадвалида «қарғалар» билан ёнма-ён турганини қайд этиш лозим. Ушбу ғалаба эвазига Фабиан Хюрцелер шогирдлари турнир жадвалида анча юқорига кўтарилиб олишди.
Учрашувда ҳисоб 41-дақиқада «Брайтон» футболчиси Дэнни Уэлбек томонидан очилди. Биринчи бўлим айнан 1:0 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 76-дақиқасига келиб «Ньюкасл» ҳисобни тенглаштирди. ФИФА кунларида Шимолий Ирландия устидан қозонилган ғалабанинг асосий сабабчиси, яъни гол муаллифи Ник Вольтемаде бу сафар ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Аммо бу якуний бўлмади. 84-дақиқада Дэнни Уэлбек жамоасининг ва ўзининг ушбу ўйиндаги иккинчи голини киритди. Шу тариқа ўйин 2:1 ҳисоби билан «Брайтон» клубининг ғалабаси билан якунланди.
«Брайтон» — «Ньюкасл» 2:1
Голлар: Уэлбек (41, 84) — Вольтемаде (77).
«Брайтон» — Вербругген, Кадиоглу, Данк, ван Хеке, Виффер, Балеба, Айари, Рюттер, Гомес, Минте, Уэлбек.
«Ньюкасл» — Поуп, Тиаў, Ботман, Триппьер, Бёрн, Тонали, Гимараеш, Жоэлинтон, Эланга, Гордон, Вольтемаде.
«Челси»дан йирик ғалаба
УЕФА Чемпионлар лигасида Англия шарафини ҳимоя қилаётган яна бир жамоа — «Челси» 2 йилдан бери барқарор ўйин кўрсата олмаётгани йўқ. Клубнинг натижалари гоҳида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ютиш даражасига чиқса, гоҳида АПЛ аутсайдерларидан ҳам савиясиз ўйин намойиш этилмоқда.
Лекин «аристократлар» бу тургача бўлиб ўтган сўнгги 2 та ўйинда ўзларининг бор потенциалини намойиш эта олишди. Вилли Кабальеро бошчилигидаги жамоа дастлаб «Бенфика»ни Чемпионлар лигасида мағлуб этган бўлса, ўтган тур АПЛнинг амалдаги чемпиони — «Ливерпул» клубини мағлуб этди.
Бош мураббий «Ливерпул»га қарши ўйин билан солиштирганда, 8-тур баҳси олдидан 3 та ўзгаришни амалга оширди.
Айнан «Ливерпул»га қарши ўйинда жароҳат олган Бенуа Бадиашиль бу галги ўйин қайдномасига киритилмади. Уни ўрнини эгаллаган Трево Чалоба бу гал Ачеампонгга ҳимоя марказида шерик бўлди.
Шунингдек, Кайседо ва Энзо Фернандес ҳам бу гал захирада қолдирилди. Улар ўрнини Нето ва 21 ёшли Ромео Лавия билан тўлдирилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида «Ноттингем Форест» ҳимояда ишончли ўйнади ва ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Жош Ачеампонг ўйиндаги ҳисобни очди. Орадан 3 дақиқа ўтиб, Педро Нето ҳисобдаги фарқни 2 тага оширди. 84-дақиқада «аристократлар» сардори Рис Жеймс ўйиндаги сўнгги голни киритди. Шу тариқа баҳс 0:3 ҳисоби билан якунланди.
Ўйиндан сўнг «Sofascore» портали Педро Нетони ўйин қаҳрамони деб топди. Португалиялик футболчининг ҳаракатлари портал томонидан 9,5 баллга баҳоланди.
«Ноттингҳэм Форест» — «Челси» 0:3
Голлар: Ачимпонг (49), Нету (52), Жеймс (84).
«Ноттингҳэм Форест» — Зелс, Уилямс, Миленкович, Мурилло (Савона, 74), Морато, Зинченко (Вуд, 74), Луис (Ҳадсон-Одои, 53), Сангаре, Андерсон, Гиббс-Уайт, Авонийи (Игор Жезус, 46).
«Челси» — Санчес, Гюсто, Ачимпонг (Адарабиойо, 81), Чалоба, Кукуреля, Жеймс, Лавиа (Кайседо, 46), Нету (Эстевао, 78), Сантос (Гиу, 46), Гарначо (Гиттенс, 46), Педро.
Огоҳлантиришлар: Морато (41), Гюсто (54), Сангаре (80), Эстевао (89), Санчес (90+4).
Четлатиш: Гюсто (87).
«Манчестер Сити»дан ишончли ғалаба
Ушбу учрашувгача 7 та ўйинлик мағлубиятсиз серия қайд этиб келаётган Пеп Гвардиола бошчилигидаги «Манчестер Сити» клуби бу гал ҳам ғалаба қозонишни уддалади.
8-турда «шаҳарликлар»га «Эвертон» клуби рақиблик қилди. Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов жароҳати сабаб ушбу ўйин қайдномасидан ўрин олмади.
Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди, лекин ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса «Манчестер Сити» ташаббусни қўлга олди.
58 ва 63-дақиқаларда «Манчестер Сити» етакчиси Эрлинг Ҳоланд 2 та тўп киритди. Якунда айнан шу икки гол «шаҳарликлар»га ғалаба келтирди.
Ўйиндан сўнг Ҳоланд баҳс қаҳрамони деб топилди. «Sofascore» портали норвегиялик ҳужумчининг ҳаракатларини 9,2 баллга баҳолади.
«Манчестер Сити» — «Эвертон» 2:0
Голлар: Ҳоланд (58, 63).
«Манчестер Сити» — Доннарумма, Нунеш, Диаш, Аке, ОʼРайли (Люис, 85), Нико (Ковачич, 86), Рейндерс (Силва, 60), Савинио (Шерки, 86), Фоден, Доку (Бобб, 60), Ҳоланд.
«Эвертон» — Пикфорд, ОʼБрайен, Тарковски, Кин, Миколенко, Гуйе (Айрогбунам, 71), Гарнер, Алкараз (Рол, 71), Дюзбери-Ҳолл (Макнил, 87), Ндиайе (Диблинг, 87), Бету (Барри, 76).
Огоҳлантириш: Гарнер (39).
«Арсенал»дан қийин ғалаба
Англия Премьер-лигасида карвонбоши бўлиб турган «Арсенал» клуби ушбу турда Лондон дербисида иштирок этди. Ушбу тўқнашувда Микел Артета жамоасига «Фулҳэм» клуби рақиблик қилди.
«Арсенал» сафида жиддий йўқотишлар мавжуд бўлиб, Ўдегор, Кай Хаверц, Габриэл Жезус, Нони Мадуэке, Пьеро Инкапие каби футболчилар сафдан чиққан. Жамоа бош мураббийи ҳам бир неча ўйиндан бери оптимал таркиб билан ўйнай олмаяпти. Бу турда ҳам шундай бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида Леандро Троссар баҳсдаги ягона голни киритди. Шу тариқа учрашув 0:1 ҳисоби билан «тўпчилар»нинг ғалабаси билан якунланди.
«Фулҳэм» — «Арсенал» 0:1
Гол: Троссар (58).
«Фулҳэм» — Лено, Кастан, Андерсен (Диоп, 42), Куэнка (Бэсси, 82), Сессеньон, Берг, Кэрни (Смит-Роу, 63), Уилсон (Траоре, 82), Кинг (Кевин, 63), Ивоби, Хименес.
«Арсенал» — Райя, Тимбер, Салиба, Габриэл, Калафиори, Эзе (Мерино, 63), Субименди, Райс, Сака, Троссар (Мартинелли, 82), Гокереш (Нёргор, 90+6).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг