Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган самолёт зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди
Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳаво кемасида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлди.
Ҳодиса 11 декабрь куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 Нью-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлди. Boeing 787 ҳаво кемаси сардори йўналиш бўйлаб муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди. Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилди. 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан ечилди.
Керакли процедуралар амалга оширилгач, ҳаво кемаси белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради.
HY102 рейсининг Тошкентга етиб келиши Тошкент вақти билан 13:00 га белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг