Нукусда «Ижодкор ўқитувчилар» V олимпиадасининг республика босқичи ўтди

15:13 21 Ноябрь 2025 Жамият
233 0

Нукус шаҳридаги 55-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Ижодкор ўқитувчилар» V олимпиадасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.

Унда Нукус шаҳри ва туман босқичларида ғолиб деб топилган мактаб жамоалари белгиланган шартлар асосида ўзаро беллашдилар.

Қизғин ва руҳлантирувчи тарзда кечган мусобақа якунида Қўнғирот туманидаги 46-сонли мактабнинг «Илғор педагоглар» жамоаси биринчи ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Иккинчи ўринни Кегейли тумани 1-сонли мактабининг «Қорақалпоқ қизлари» жамоаси, учинчи ўринни эса Тахиатош тумани 6-сонли мактабининг «Маърифат юлдузлари — 2025» жамоаси эгаллади.

Ғолиблар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Ғайрат ОТАЖОНОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер