Ноқонуний тиббиёт буюмлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс хонадонидан 1,1 миллиард сўмлик маҳсулот топилди

11:53 28 Март 2025 Жамият
135 0

Фото: Иллустратив

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ноқонуний тиббиёт буюмлари савдоси билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолати фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида «Байтқўрғон» ҚФЙ ҳудудида жойлашган бир хонадонда текширув ўтказилди.

Текширув давомида фуқаро Э.Н. ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли рухсатнома ва ҳужжатларга эга бўлмаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш, ташиш, сақлаш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган тиббий буюмларни ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди. Ушбу буюмлар сотиш мақсадида сақланаётган бўлган.

Тезкор тадбир натижасида 25 турдаги жами 16 780 дона тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинди. Мазкур тиббий маҳсулотларнинг умумий баҳоси 1,1 миллиард сўмни ташкил этган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-3-моддаси — сифати тасдиқланмаган ёки қалбакилаштирилган тиббий буюмларни тарқатиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш — билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда мазкур иш доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер