Ноқонуний йўл билан Ҳажга борганлар 300 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилиши мумкин
Иллюстратив фото
Дин ишлари бўйича қўмита фуқароларга мурожаат қилиб, ноқонуний йўллар билан ҳажга бориш оқибатлари юзасидан маълумот берди.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлигидан келиб тушган хабарномага кўра, рухсатномасиз Ҳаж амалларини бажаришга ҳаракат қилиш тегишли тартибда жавобгарликка тортилади. Шунингдек, бу борада Саудия Ички ишлар вазирлигининг махсус баёноти ҳам илова қилинган.
Белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида «Ҳаж-2025» визаси бўлиши шарт.
«Тушунтириш ва огоҳлантиришларга қарамай, ҳозирда айрим тур-фирмалар ва учинчи давлатлар орқали фуқароларимизни Ҳаж зиёратига жўнатишга ҳаракатлар кузатилмоқда», дейилади хабарда.
Саудия ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан амалга оширилаётган рейдлар натижасида ноқонуний равишда Ҳаж ибодатини амалга оширишга уринган шахсларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади ва мамлакатдан депорт қилинади.
Шунингдек, ноқонуний йўллар билан Ҳаж амалларини бажариш 20 мингдан 100 минг саудия риёлигача (27 минг АҚШ долларигача) молиявий жарималар қўлланишига сабаб бўлади.
Таъкидлаш жоиз, Ҳаж тадбири Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилади ҳамда бундай фаолият билан бошқа ташкилотларнинг шуғулланишига йўл қўйилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг