Ногиронликни тавсифлашнинг янги модели
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Республика Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Навоий вилояти бошқармасида «Функционаллик ва ногиронлик ҳақида замонавий тушунча» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди. Унда вилоятдаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш шўбаси мутахассислари, психологлари иштирок этишди.

Халқаро экспертларнинг функционаллик, ногиронлик ва саломатликнинг халқаро таснифи, WHODAS 2.0 йўриқномаси, биопсихоижтимоий модели ҳақидаги маърузалари тингланди.

Уч кунлик семинарда иштирокчилар назарий билимларини амалий машғулотларда мустаҳкамлашди. Хусусан, WHODAS 2.0 йўриқномаси асосида тайёрланган сўровномаларни ўтказиш ва халқаро конвенция асосида ногиронлиги бўлган шахслар фаолияти баҳоланди. Семинар якунида барча иштирокчилар ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига ўтиш концепцияси ва унинг тамойилларини амалга ошириш бўйича олган билимлари асосида тест топширди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу модель фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга ёрдам беради. Аҳолига ижтимоий хизматларни кўрсатиш сифатини оширади. Соҳага илғор халқаро стандартларга асосланган янги бошқарув тизимини яратиб, ногиронлик ва саломатлик билан боғлиқ ҳолатларни тавсифлаш учун ягона стандарт атама ва асосни таъминлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг