Ногиронлиги бўлганларни иш билан таъминлаганлик учун 50 млн сўмгача субсидия ажратилади
Иллюстратив фото
I ва II гуруҳ ногиронлиги ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга 50 миллион сўмгача субсидия ажратилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Президентнинг тегишли фармонига асосан ногиронлиги бўлган шахсларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун махсус хизматлар тизими жорий этилади.
Шунингдек, 2025 йил якунига қадар 80 минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг барқарор бандлиги ва муносиб даромад топишини таъминлаш мақсад қилинган.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 июндан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига сурдотаржимон, психолог ва ҳамроҳлик хизматини ташкил қилиш харажатларини қоплаш учун 50 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди.
Фармонга асосан, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри ҳам юритилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг