Ногирон қариндоши учун Мессидан дастхат сўраган ҳакам жазоланди
Мексикалик футбол ҳаками Марко Антонио Ортис Наву КОНКАКАФ чемпионлар кубоги доирасидаги баҳсда аргентиналик ҳужумчи Лионел Мессидан дастхат сўрагани учун олти ой муддатга турнирдаги ўйинларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бу ҳақида «ESPN» нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, «Интер Майами» клуби КОНКАКАФ чемпионлар кубоги 1-раунди доирасидаги ўйинда «Канзас Сити» уйига сафар қилиб, 0:1 ҳисобида ғалабага эришган.
Ўйиндан сўнг, учрашув бош ҳаками Марко Антонио имконияти чекланган қариндошининг илтимосига кўра «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Мессидан дастхат ҳамда либосини сўради.
Мазкур ҳолат турнир ташкилотчилари томонидан назоратга олиниб, ҳакамнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш учун тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
«Текширувлар давомида ҳакам имконияти чекланган оила аъзоси учун дастхат сўрагани аниқланди. Учрашув бош ҳакамининг бундай ҳаракати конфедерация ўйинларидаги одоб-ахлоқ кодексига тўғри келмайди», — дейилади ташкилот ҳисоботида.
Тергов сўнггида бош ҳакам айбдор деб топилиб, КОНКАКАФ турнирларидаги ишидан 6 ой муддатга четлатилган. Ушбу қоидабузарлик қайта такрорланса, ҳакам узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин.
Шунингдек, Марко Антонио Ортис Наву бу ҳаракатининг хато эканлигини тан олиб, тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олган ҳолда турнир протоколни бузгани учун кенг жамоатчиликдан узр сўраган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- “Ўзбекистон – дунёга ҳали очилмаган илм хазинаси” — Халқаро автомобиль федерацияси Президенти
- Она тили ва адабиёт фанидан мустақил ўқиш учун тавсия этилган бадиий асарлар рўйхати эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг