Нодавлат мактабларда ҳам болалар 7 етти ёшга тўладиган йилда 1-синфга қабул қилинади

Иллюстратив фото
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасида умумий ўрта таълим ташкилотининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилиниши белгиланган.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб амалга кирган ушбу қонун нормаси давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун бирдек мажбурий ҳисобланади.
Ўтган ўқув йили бошланишидан аввал бу ҳақида кенг жамоатчиликка бир неча маротаба батафсил маълумот берилишига қарамай, 7 ёшга тўлмаган болаларни мактабларга ноқонуний қабул қилиш ҳолатлари кузатилди.
Хусусан, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Умные дети» нодавлат таълим ташкилотига фарзандини 1-синфга 7 ёшга тўлмасдан жойлаштирган ва ҳозирги пайтда 2-синфга ўтказа олмаётган ота-оналарнинг мурожаатлари тарқалмоқда.
Бугунги кунда ушбу нодавлат таълим ташкилотида юз берган қонун бузилиши ҳолатлари ўрганилаётганлигини, ўрганиш натижаларига кўра қонун бузилишига йўл қўйган шахсларга ҳамда таълим ташкилотига нисбатан амалдаги қонунчиликда белгиланган жазо чоралари қўлланилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг