«Нефтчи» — Ўзбекистон Суперлигаси ғолиби
Бугун, 22 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 29-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Турни якунлаб берган учрашувда «Нефтчи» клуби ўз майдонида «Қизилқум»ни қабул қилди. Ушбу ўйинда қўлга киритилажак ғалаба Виталий Левченко жамоасини муддатидан олдин мамлакат чемпионига айлантирарди. Амалда ҳам шундай бўлди.
Учрашув 3-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Билолхон Тошмирзаевнинг узатмасидан сўнг, Алишер Одилов ҳисобни очди. Орадан 15 дақиқа вақт ўтиб, Одиловнинг ўзи ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.
60-дақиқада Шоҳруз Норқонов ҳисобни қисқартирди. 65-дақиқада эса Жамшид Искандеров ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. 87-дақиқада эса Иброҳимҳалил Йўлдошев ўйиндаги сўнгги голни киритди. Якуний ҳисоб — 4:1.
Шу тариқа «Нефтчи» клуби чемпионат якунига 1 та тур қолганда энг яқин таъқибчисидан 5 очкога олиб кетди ва мусобақа ғолибига айланди. Энди жамоа келгуси мавсум Элит Осиё чемпионлар лигаси мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, бу «Нефтчи» жамоаси тарихидаги олтинчи чемпионлик ҳисобланади. Бунгача жамоа сўнгги бор 2001 йилда мамлакат чемпионатида ғолиб бўлган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг