«Нефть суюқлиги жиловланган». Энергетика вазирлиги Бойсундаги ҳолат бўйича маълумот берди
Фото: Энергетика вазирлиги
Ижтимоий тармоқларда Бойсун туманидаги «М-25» кони ҳудудида нефть сақловчи суюқлиги ер юзасига сизиб чиқаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Энергетика вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, ушбу нефть суюқлиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудуд атрофида ҳамда сой ўзани бўйлаб қўшимча ҳимоя ҳовузлари барпо этилган. Ҳозирда йиғиб олинган нефть суюқлиги узлуксиз равишда махсус майдонга олиб чиқилмоқда.
Маълум қилинишича, у ерда ҳажми 5 минг метр3 бўлган, махсус изоляцияланган 2 та шлам ҳовузи мавжуд бўлиб, у нефть суюқлигини хавфсиз сақлаш ҳамда кейинчалик ундан самарали фойдаланиш имконини беради.
«Барча ишлар амалдаги саноат ва экологик хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда олиб борилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Қўшимча қилинишича, нефть суюқлиги намунаси бўйича таҳлил ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижаларига асосан қайта ишлаш имкониятлари ўрганилади, геологик тадқиқотлар эса давом этмоқда.
Ҳозирги кунда ҳолат доимий мониторингда бўлиб, нефть суюқлиги жиловланган. Дастлабки кунларда чиқиб каналга оққан нефть суюқликларини тозалаш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилинди. Ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг