Нефт базалари 24 миллиард сўмлик зарар келтиргани аниқланди
“Ўзнефтгазинспекция томонидан ўтказилган профилактика тадбирлар натижасида жорий йилнинг январь ойида нефт маҳсулотларини реализация қилишда минтақавий нефт базалари томонидан бир қатор қоидабузарликлар аниқланди. Келтирилган зарарнинг умумий қиймати 24 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Инспекция ахборот хизмати хабар берди.
Хусусан, “Тахиатош нефт базаси” МЧЖ (Қорақалпоғистон Республикаси) ва мазкур корхона филиалларида нефт маҳсулотларининг етишмовчилиги, сифати бузилганлиги ва талон-тарож қилинганлиги аниқланди. Келтирилган зарарнинг умумий миқдори 1264 тонна ( 9,7 млрд. сўм)ни ташкил этди.
Бундан ташқари, “Ўзнефтгазинспекция” томонидан “Қарши нефт базаси” МЧЖда илгари ўтказилган текширувларга кўра, 11,5 млрд. сўмлик 4333 тонна ҳажмдаги нефт маҳсулотлари ва ёқилғи мойлаш маҳсулотлари сифатига номувофиқлиги, танқисликлар ҳамда ҳисобдан чиқарилиш ҳолатлари аниқланди.
Шунингдек, “Пахта нефт базаси” МЧЖда ўтказилган текширувлар натижаларига кўра, 2,7 млрд. сўмлик 143 тонна миқдорида нефт маҳсулотларининг танқислиги, сифати бузилиши, савдо ва коммунал хизматлар билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланди.
Юқорида келтирилган ҳолатлар бўйича жиноий ишлар қўзғатилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг