Навоийда маст эркак дўстини уриб ўлдириб қўйди
Фото: Тергов департаменти
Навоий вилоятида маст ҳолатдаги эркак таниши билан жанжаллашиб, уриб ўлдирди. Бу ҳақда Тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 20 февраль куни соат 23:00 да «Ягодная» кўчасидаги уйлардан бирида содир бўлган. Эркаклар спиртли ичимликлар ичишган, кейин улар ўртасида жанжал келиб чиқиб, уришга айланган. Можаро оқибатида 42 ёшли маҳаллий фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст этказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг