Навоийда чанг бўрони оқибатида 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Навоий вилоятининг Конимех туманида 3 та енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар бермоқда.
4 ноябрь куни соат 13:30 атрофида автомобиль йўлининг Конимех тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида 1985 йилда туғилган «Captiva», 1962 йилда туғилган «Nexia» ва 1984 йилда туғилган «Cobalt» русумли автомашиналар ўртасида тўқнашув содир бўлган.
Қайд этилишича, ҳодисага чанг бўрони кўринишни чеклаб қўйгани ва оралиқ масофага бардош бера олмагани сабаб бўлган. Натижада «Cobalt» русумли автомашинадаги йўловчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг