Навоий вилояти камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантирилади
«2026 йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–58-сон, 11.02.2026 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Қарорга кўра, Навоий вилоятини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми йиллик ўртача 7,9 фоизга, саноат 7,8 фоизга, бозор хизматлари 15,6 фоизга, қишлоқ хўжалиги 5,7 фоизга ўсишини таъминлаш;
- вилоятни камбағаллик ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳамда аҳоли даромадлари барқарор ўсишини таъминлаш, 4,5 минг нафар аҳолини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш;
Шунингдек, Кармана кўчасини реновация асосида миллий услубдаги маданий, туризм ва хизмат кўрсатиш марказига айлантириш мақсадида:
- Қосим шайх хонақоҳи ва Мирсаид Баҳром тарихий зиёратгоҳлари реставрация қилинган ҳолда ўзаро боғланади;
- «Янги авлод» истироҳат боғи ва «Кармана деҳқон бозори» билан уйғунлаштирган ҳолда «Қадимий Кармана» туристик маркази (туристик марказ) ташкил қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг