НАТО саммитидан кейин Буюк Британияда Украина учун ёмон хабар айтилди

Фото: AP
НАТО саммитида Киев учун жуда муҳим мавзу муҳокама қилинмаган, деб ёзмоқда Буюк Британиянинг “The Times” газетаси.
“Энг афсусланарлиси, саммитда Украинага ҳарбий ёрдамни давом эттиришнинг шошилинч зарурати муҳокама қилинмаган”, — дейилади нашр мақоласида.
Бундан ташқари, мақолада қайд этилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳалигача Россияга босимни кучайтиришга тайёрлик аломатларини кўрсатмаяпти.
24-25 июнь кунлари Гаагада Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланганидан кейин биринчи НАТО саммити бўлиб ўтди.
Бунгача АҚШ етакчиси Европани альянснинг мудофаа қобилиятига қўшган ҳиссаси пастлиги учун бир неча бор танқид қилганди ва барча аъзо давлатлардан мудофаа харажатларини оширишни талаб қилганди.
Саммит якунида аъзо давлатлар 2035 йилга бориб ҳар йили ўз ялпи ички маҳсулотининг беш фоизини мудофаага йўналтириш бўйича шартли мажбурият олди. Таъкидланишича, Испаниянинг позициясига қарамай, бу нуқта якуний баёнотга киритилди.
Саммит олдидан ҳам Испания бош вазири Педро Санчес НАТО бош котиби Марк Рюттега йўллаган расмий мактубида Мадрид бундай қадамни қўллаб-қувватламаслигини, аммо 2032 йил ҳақида гапириб, янада мослашувчан формулани киритишни таклиф қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
- Хорижий тилларни ўрганмоқчи бўлган ёшларга «2+6» дастурига мувофиқ субсидия ажратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг