Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади
Фото: Архив сурат
Ҳукумат қарори (449-сон, 05.09.2023 й.) билан Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Регламентга кўра, наслчилик хўжалиги мақоми талабгорнинг мурожаатида кўрсатилган муайян тоифага мансуб зотдаги чорва ҳайвонлари (ёввойи ва хонаки ҳайвонлар, шунингдек, паррандалар, балиқлар, муайян ҳайвонлар ҳамда асаларилар) турига ёки фаолият йўналишига қараб берилади.
Талабгор ёки унинг вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.
Сўровнома тўлдирилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:
— наслчилик заводи, наслчилик хўжалиги, генофоид хўжалиги мақомини олишга талабгорлар учун – сўнгги 3 йилда ўтказилган наслли маҳсулотлар (материаллар) бонитировкаси натижалари бўйича маълумотномалар нусхаси;
— наслдор чорва ҳайвонларининг идентификация қилинганлиги тўғрисидаги маълумот;
— тегишли чорва ҳайвонлари турлари бўйича наслчилик хўжалиги мақомини олиш учун минимал талабларга мувофиқлиги бўйича талабгор томонидан тасдиқланган маълумотлар.
Давлат хизмати кўрсатганлик учун БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.
ЯИДХП орқали мурожаат этилганда мазкур миқдор 594 минг сўмни ташкил этади.
Ваколатли орган сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш учун 10 иш куни ичида жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Шунингдек, ўрганиш вақтида туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари орқали талабгорнинг эпизоотик барқарорлиги, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари ҳам ўрганилади.
Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома 5 йил муддатга берилади.
Гувоҳнома олган шахс уни бошқа шахсга фойдаланиш учун бериши мумкин эмас.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг