Наманганда маст фуқаро жанжал сабаб танишини уриб ўлдирди
Наманганда маст фуқаро жанжал сабаб танишини уриб ўлдирди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 2021 йил 6 август куни соат 17:30 ларда, Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро Норин тумани ҳудудида жойлашган миллий таомлар ошхонасида маст ҳолда таниши, Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, юз соҳасига қўли билан урганида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро боши билан ерга йиқилган. Натижада, фуқаро шифохонада вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, фуқаро бош мия оғир ёпиқ шикасти, бош мияга кенг кўламда қон қуюлиши, юқори нафас йўлларига қусуқ модда беркилиши, алкоголь мастлик ҳолати асорати, ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги, ўпка ва мия шиши натижасида вафот этганлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 август куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Котрина Кулбите — Литванинг «Энг яхши аёл мураббийи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг