Наманганда энг илғор тарбиячилар аниқланди
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан “Педагог маҳорати-миллат келажаги” шиори остида ўтказилган «Илғор тарбиячи» танлови якуний натижалари эълон қилинди. Унинг саралаш босқичларида 1450 нафардан зиёд мураббиялар белгиланган тартибда тест синовларини топширишди. Натижаларга кўра, энг юқори кўрсаткични қай этган 32 нафар иштирокчи ҳал қилувчи босқичда ўз фаолияти ҳақида тайёрлаган видеолавҳани вилоятда нашр этиладиган “Таълим таҳлилчиси” газетасининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаштириб, обуначиларнинг энг кўп овозини тўплаши лозим эди.
- Таълим ва тарбия болалар боғчасидан бошланади, — дейди танловда биринчи ўринни эгаллаган Чуст туманидаги 34-давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Омина Алиева. – Бу даргоҳда қўйиладиган пойдевор энг аввало тарбиячининг маҳоратига боғлиқ. Кўп йиллик тажриба ва билимни уйғунлаштирган интилишларим танлов ғолиблиги учун курашда ҳал қилувчи роль ўйнаганидан хурсандман.

Вилоятда биринчи бор ташкил этилган ва анъана тусини олган танловнинг кейинги фахрли ўринларини Наманган шаҳри ва Поп тумани вакиллари Муҳайё Шербоева ҳамда Гулмира Рўзиматовалар эгаллашди. Халқаро хотин-қизлар куни олдидан уюштирилган байрамона маросимда танлов ғолиблари ва тизимда фаол меҳнат қилаётган қатор педагогларга қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг