Наманганда “Адлия боғи” ташкил этилди

16:32 13 Ноябрь 2023 Жамият
455 0

Фото: “Халқ сўзи”

Юртимизда давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги кўчат экиш мавсумига Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси ҳам фаоллик билан қўшилди. Улар кучи билан Поп туманидаги катта йўл ёқасида бўш турган бир ярим гектар майдонда “Адлия боғи” ташкил этиладиган бўлди. Кеча кўчат экишдек эзгу ва хайрли ишни соҳа фахрийлари ҳамда айни пайтда тизимда меҳнат қилаётган ходимлар бошлаб бердилар.

— Бугун биз меҳр билан ўтқазаётган ниҳоллар илдиз отиб, бу жой ҳадемай яшилликка бурканган ажойиб масканга айланади, — дейди узоқ йиллар соҳада меҳнат қилиб айни пайтда кексалик гаштини сураётган Нурмуҳаммад ака Ҳакимов. — Кўчатларнинг   ҳамкасбларимиз томонидан доимий назоратига олиниши уларнинг тўла кўкариши ва баравж ривожланиши учун кафолат беради.

Бўлажак боғга 7 минг тупдан зиёд кўчатларни жойлаштириш режалаштирилган. Куни кеча ўтказилган ҳашарда 1000 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Эзгу ният билан яратилаётган боғ атроф-муҳитга мусаффолик, кўнгилларга завқ бахш этадиган кунлар яқин.

                                                                        Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер