Наманган вилоятининг экспорт ҳажми 15,5 фоизга кўтарилди

17:28 02 Март 2026 Иқтисодиёт
182 0

Наманган вилоятининг экспорт ҳажми 15,5 фоизга ўсди. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

2025 йилда Наманган вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати рақамларда (ўтган йилга нисбатан):

  • доимий аҳоли сони — 3 190 800 киши (2026 йил 1 январь ҳолатига);
  • ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 8,2 фоизга ўсди;
  • саноат ишлаб чиқариш ҳажми 9,1 фоизга ўсди;
  • асосий капиталга киритилган инвестициялар 7,6 фоизга ўсди;
  • қурилиш ишлари ҳажми 10,1 фоизга ўсди;
  • чакана савдо товар айланмаси ҳажми 11,0 фоизга ўсди;
  • бозор хизматлари ҳажми 15,4 фоизга ўсди;
  • ташқи савдо айланмаси ҳажми 28,5 фоизга ўсди;
  • экспорт ҳажми 15,5 фоизга ўсди;
  • импорт ҳажми 39,3 фоизга ўсди;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 4,4 фоизга ўсди;
  • аҳолининг реал умумий даромадлари 7,9 фоизга ўсди.

2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, вилоятда 27 097 та корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?