Наманган вилоятида 10 та янги экотуризм манзили ташкил этилади
Экотуризм объектларини шакллантириш, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан вилоятдаги экологик ландшафт ҳудудлари ўрганиб чиқилиб, 10 га яқин экотуризм масканлари учун жойлар танланди.
Жумладан, Сирдарё дарёсининг Поп тумани Кенагас қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган қисмидаги табиий оролнинг 6 гектар ер майдони, Қамчиқ довонидаги 0,5 гектарлик тоғлик ҳудуд, дарёнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтган қисмидаги 2,48 гектар ер майдони, Мингбулоқ тумани «Алами» қишлоғидаги 3 гектарлик қум барханлари, Чуст туманидаги Резаксой сув омборининг 10 гектарлик муҳофаза ҳудудлари, Янгиқўрғон туманидаги Эскиер сув омборининг 3 гектарлик муҳофаза зонаси, Нанай қишлоғидаги Подшоота сойининг 2 гектарлик муҳофаза зонаси, Чортоқ туманидаги Чортоқ сув омборининг 5 гектарлик сув муҳофаза зонаси, Норин дарёсининг Наманган тумани Кайковус қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган қисмидаги 2,5 гектар сувни муҳофаза зоналари ўрганиб чиқилди.
Ўрганилган ер майдонлари экотуризмни ривожлантириш бўйича мақбул объектлар бўлиши билан бир қаторда вилоят иқтисодиётини янада юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли дам олишини ташкил этиш ва саломатлигини тиклашда муҳим омил бўлади.
Айни пайтда мазкур ҳудудларда замонавий талабларга асосланган экотуризм манзиллари ташкил этиш ҳамда керакли инфратузилмани шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг