Наманган — Свердловск: туризм соҳасида ҳамкорлик ўрнатилди
2020 йил 14 август куни Наманган вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Россия Федерациясининг Свердловск вилояти туризмни ривожлантириш маркази ўртасида амалий ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Айни ҳужжат 2019 йил ноябрь ойида тузилган Наманган вилояти ҳокимлиги ва Свердловск вилояти ҳукумати ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик келишуви доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, сайёҳлик йўналиши бўйича биргаликда амалга ошириладиган кенг кўламли ишлар мажмуасини ўз ичига олган.
Меморандум асосан, икки вилоят ўртасида туризм соҳасида ахборот ва тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, туризм секторига ўзаро инвестициялар жалб этиш, туризм маҳсулотлари тарғиботи ва маркетингини амалга ошириш ҳамда кадрлар тайёрлаш масалаларида ҳамкорлик қилиш вазифаларини кўзда тутади.
Айни пайтда амалий ҳаракатларнинг дастлабки босқичи сифатида меморандумда белгиланган мақсадларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги «Йўл харитаси» ишлаб чиқилмоқда.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг