Наманган лимонлари энди Европага экспорт қилинмоқда
Фото: Халқ сўзи
Наманган заминида омилкор деҳқонлар етиштирган лимонларнинг илк туркуми Германия ва Швейцарияга жўнатиладиган бўлди. Айни имконият маҳсулот учун халқаро GLOBAL GAP сертификати олинганидан сўнг юзага келди. Уни қўлга киритган «Valley fruits» кооперативи учун энди Европа давлатлари бозорлари ўз эшигини очди.
Дарҳақиқат, лимончилик Наманган вилоятида жадал ривожланаётган тармоқлардан бирига айланган. Ҳосилнинг катта қисми аввалига хонадон иссиқхоналарида етиштирилган бўлса, охирги пайтларда деҳқон хўжаликларининг ҳам сердаромад цитрус мевасига қизиқиши кучайди.
Тадбиркор Зуҳриддин Ҳошимов раҳбарлигидаги «Valley fruits» кооперативи 2017 йилда ташкил этилган бўлиб, мева-сабзавотларни қуритиб-қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланади. “Valley fruits” томонидан жорий йилнинг ўзида Нориндаги 81 фермер хўжалиги ҳамда томорқа ер эгалари кооперация асосида бирлаштирилиб, 250 тонна ҳажмида маҳсулот жамғарилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг