Мужтабо Хоманаий қаерда?
Қувайтнинг Ал-Жарида газетасига кўра, кичик Хоманаий Теҳронга берилган зарбалардан сўнг даволаниш учун яширинча Москвага олиб кетилган бўлиши мумкин. Нашрнинг қайд этишича, операция қатъий махфийлик шароитида амалга оширилган ва Владимир Путин шахсан ёрдам таклиф қилган.
Газета манбаларига кўра, Хоманаий олий раҳбариятнинг қароргоҳи ва идораси жойлашган мажмуага ҳужум қилинганидан кейин танасининг чап томонида жиддий жароҳат олган. Хабарларга кўра, жароҳат жарроҳлик амалиётини ва узоқ муддатли даволанишни талаб қилади. Манбада айтилишича, Эронда давом этаётган зарбалар сабабли буни таъминлаш қийин бўлган. Шу билан бирга, ушбу маълумотларнинг расмий тасдиғи йўқ. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу журналистларнинг саволига жавобан Хоманаийга «ҳаёт суғуртаси»ни бермоқчи эмаслигини айтди.
Аввалроқ Эрон оммавий ахборот воситаларида Хоманаий номидан қисқа мурожаат эълон қилинган эди, аммо баъзи манбаларда уни раҳбариятнинг бошқа вакиллари тайёрлаган бўлиши мумкинлиги айтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг