Мустақиллик байрами кунлари фуқаролар учун поезд чипталарига чегирмалар бўлади
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти президентнинг тегишли фармони асосида айрим тоифадаги фуқаролар учун байрам (ишланмайдиган) кунлар даврида ички йўналишлардаги йўловчи поездлари тарифига чегирмалар борлигини маълум қилди.
Унга кўра, 1-4 сентябрь кунлари темир йўл чипталари учун:
- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга – 50 фоиз;
- Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабаларига – 15 фоиз;
- Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15 фоиз;
- Коллективга (4 кишидан ортиқ бўлган ҳамкасбларга, йўриқнома асосида) – 15 фоиз;
- «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга — 10 фоиз чегирмалар тақдим этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг