Муқаддасдир Ватан байроғи
Фото: “Халқ сўзи”
Давлатимиз байроғи қабул қилинганига 32 йил тўлиши муносабат билан Қашқадарё вилоятида “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида қатор маънавий-маърифий, бадиий тадбирлар ташкил қилинди.

Вилоятнинг асосий байрам тадбири 18 ноябрь куни эрта тонгдан ҳарбийлар, спортчилар, фаол ёшлар ва бошқа кўнгиллилардан иборат гуруҳнинг Қарши шаҳри марказий кўчалари бўйлаб байрамона саф тортиб юриши билан бошланди. Айниқса, байрам учун махсус тайёрланган, 10 метрга 20 метр ҳажмдаги улкан байроқнинг саф олдида ҳилпираб бориши барчага байрамона кайфият улашди.

Шундан сўнг байрам тадбирлари вилоят мусиқали-драма театри ҳамда унинг ёнидаги хиёбонда давом этди. Бу ерда вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ҳамда унинг ҳаётимизда тутган ўрнини акс эттирувчи кўплаб кўргазмалар, кўрик-танловлар, мусобақалар ташкил этилди. Иштирокчиларга “Шараф ленталари” тақилди, байроқча ва махсус буклетлар тарқатилди.

Санъаткорлар иштирокидаги галаконсерт барчага хуш кайфият ва шодонлик улашди.
Худди шундай байрам тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг