Мозори-Шарифда «Ҳунарманд» уюшмасининг савдо уйи очилди
Кеча Мозори-Шариф шаҳридаги (Афғонистон) «Mаrkete Mutahed» савдо марказида «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси «Craft and Art» компаниясининг «Ўзбек-афғон ҳунармандлари савдо дўкони» савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Тадбирда Ўзбекистоннинг Мозори-Шарифдаги консулхонаси вакиллари, Балх вилояти маъмурияти вакили Фарханг Фарханг, вилоят савдо-саноат палатаси мутасаддилари Араш Юнусий ва Ҳожи Ясин Акбарий, тадбиркор аёллар палатаси раиси Шекиба Шекиб иштирок этди.
Маросимнинг расмий қисмидан сўнг, «Craft and Art» компанияси директори Зафарбек Акбаров Ўзбекистон ҳунармандчилик, бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъат намуналари ҳақида батафсил маълумот берди. Ўзбек миллий ҳунармандчилик мактаби тарихи ва бугунги ривожланиш истиқболлари ҳақидаги фикрлар афғонларда катта қизиқиш уйғотди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ёз фаслида Афина шаҳрида (Греция) ҳам Ўзбек ҳунармандлари савдо уйи очилган эди. Бундан ташқари, ўтган йил сентябрь ойида Нью-Йорк (АҚШ)да «Turon Trade House» савдо уйи ўз ишини бошлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг