Москвадаги рейдлар: 500 дан ортиқ мигрант қўлга олинди
Россия пойтахти Москвада ноқонуний мигрантларни аниқлаш бўйича йирик рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, рейдлар давомида шаҳардаги хостеллар ва ибодатхоналар асосий текширув нуқталари бўлган. Натижада, 500 дан ортиқ муҳожир қўлга олиниб, ҳужжатларини текшириш учун олиб кетилган.
Бунда Россияга кириш ва мамлакатда бўлиш қоидаларини бузган 30 дан ортиқ киши маъмурий жавобгарликка тортилган ва чиқариб юборилган, шунингдек, федерал қидирувда бўлган бир нафар мигрант қўлга олинган.
Тергов қўмитаси рейдлар айнан қачон ўтказилгани ва қайси давлатлар фуқаролари Россиядан чиқариб юборилганига аниқлик киритмаган. Қўмита ноқонуний миграцияни ташкил этиш учун белгиланган жавобгарликни ҳам эслатиб ўтган. Давлатда шу каби жиноятлар учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.
Таъкидлаш жоиз, 2024 йил 22 март куни «Crocus City Hall» концерт залида содир этилган терактдан сўнг мигрантларга бўлган муносабат ўзгарди ва текширувлар кескин кучайтирилди. Шундан сўнг бозорлар, масжидлар, ҳаммомлар ва кафеларда муҳожирларга қарши рейдлар ўтказилди.
Аввалроқ Москвада телефони уч кундан кўпроқ вақтга ўчиб қолган мигрантлар рўйхатдан чиқариб юборилиши ҳақида хабар қилгандик. Бу тизим 2025 йилнинг 1 сентябрдан бошлаб ишга тушади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг