Москвадаги ҳостелда юз берган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
Фото: Известия газетаси
Жорий йилнинг 23 май кунига ўтар кечаси Россиянинг Москва вилояти Истра шаҳридаги ҳостелда юз берган ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. «Дунё» нашрининг хабар беришича, қурбонлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси Консуллик бўлими дастлабки маълумотларига кўра, ёниб кетган бинода 20 га яқин хорижликлар яшаган, улардан 11 нафари ўзбекистонлик бўлган.
Ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлган, ҳозирда қурбонларнинг жасади уларнинг шахсини аниқлаш учун Истра шаҳар суд-тиббиёт экспертизаси бюросида сақланмоқда.
Мазкур факт асосида тергов органи томонидан Россия Жиноят кодексининг 109-моддаси (Эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлимига сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Вазият элчихонанинг консуллик бўлими ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси назоратида экани айтилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг