Москвада Ғалаба паради ўтказилади
Фото: vm.ru/news
Коронавирус туфайли 9 май кунига режалаштирилган Ғалаба парадини бекор қилиш ёки чеклаш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Тадбирга ҳар томонлама тайёргарлик кетмоқда, делегацияларни кутиб олиш, ҳарбий парадга доир ишлар олиб борилмоқда. Парадни бекор қилиш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Бу жуда йирик масштабли тадбир бўлади.Вазиятни кузатиб борамиз”, — деди Песков.
Песков, шунингдек, Россия учун йирик ва муҳим бўлган тадбирда кўплаб хорижий меҳмонлар таклиф қилинганини ва уларнинг аксарияти ўз иштирокини тасдиқлаганини хабар қилди.
Маълумот учун, Москвага Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ўз иштирокларини тасдиқлаган эди. Улар орасида КХШТ ва МДҲ давлатлари раҳбарлари, Ҳиндистон, Франция, Чехия, Куба ва бошқа мамлакат президентлари бор. Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трамп парадга келмаслигини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
- Фарғонада Наврўз: тинч-осойишта ҳаёт завқи, дориламон кунлар шукронаси...
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг