Мисрда Қатар делегацияси ЙТҲга учради, 3 дипломат ҳалок бўлган

Мисрда Қатар делегацияси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида камида уч нафар дипломат ҳалок бўлган. Бу ҳақда Қатарнинг Қоҳирадаги элчихонаси маълумот берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ғазо секторидаги можарони ҳал этиш бўйича музокараларда қатнашган Қатар делегацияси аъзолари билан содир бўлган. Музокаралар ўтказилаётган Шарм аш-Шайх шаҳридан 50 км узоқликда рўй берган воқеа оқибатида қатарлик уч нафар дипломат — Абдулла бин Ғоним ал-Хайрин, Ҳасан ал-Жобир ва Сауд бин Тамир ас-Саний ҳалок бўлган, яна икки киши тан жароҳати олган.
Бироқ Тимес оф Исраэл нашри билан суҳбатлашган манба бу маълумотни рад этган. Унинг қайд этишича, ҳалок бўлганлар дипломатлар эмас, балки хавфсизлик ва протокол хизматининг ходимлари бўлган.
Миср расмийлари ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов бошлаган.
Қатар элчихонаси қурбонларнинг дипломат эканини тасдиқлаб, ҳодиса туфайли яна икки киши жароҳат олгани, улар ҳозир Шарм аш-Шайхдаги шифохонада тиббий ёрдам олаётганини маълум қилди.
Элчихона ўз баёнотида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига самимий таъзия изҳор этган ва яраланганларга саломатлик тилаган.
«Қатар Давлати Элчихонаси марҳумларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдиради, Яратгандан уларни раҳматига олишини ва жароҳат олганларни тез шифо топтиришини сўрайди», дейилади баёнотда.
Масравий ахборот портали маълумотларига кўра, автоҳалокат Қатар Бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдурахмон Ол Сони иштирокидаги кортеж таркибида содир бўлган. Улар Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги билвосита музокараларда воситачи сифатида қатнашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг