Мискинда электр таъминоти яхшиланди
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Риштон туманида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада туман электр таъминоти корхонаси томонидан маҳаллалар кесимида ишлаб чиқилган дастур асосида паст кучланишли тармоқларни янгилаш, модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, беш мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи «Мискин» маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминотини яхшилаш учун эски ёғоч устунлар ўрнига янги бетон таянч устунлари ўрнатилди. Маҳалладаги айрим кўчаларга қўшимча тармоқ тортиш ишларига киришилди.
— Олтин водий ва Олмазор кўчасидаги қарийб 300 нафар истеъмолчини барқарор равишда электр энергияси билан таъминлаш мақсадида эски симёғочлар 150 га яқин бетон таянч устунларга алмаштирилди,—дейди маҳалла раиси Мадаминжон Деҳқонов. — Ҳозирда иккита трансформатор ўрнатиш, 4,5 км узунликда электр тармоғи тортиш ишлари якунига етказиляпти. Натижада мазкур икки кўчада яшовчиларни кўп йиллар давомида қийнаб келган муаммо тўлиқ бартараф этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент вилоятида Абдулла Орипов уй-музейи очилди
- Лойиҳаолди ва харид ҳужжатларини комплекс экспертиза қилиш тизими самарадорлиги оширилади
- «Ўзгидромет» шошилинч огоҳлантириш эълон қилди
- Тошкентда «заклатчик»ларни ушлаган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди
- Тоғ-кон саноатидаги йирик инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг