Мис хомашёсини чуқур қайта ишлаш янада жадаллаштирилади
“Республикада мис хомашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-77-сон, 19.02.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, биржа савдолари орқали харид қилинган мис хомашёси учун тўловларнинг 25 фоизини бўнак тарзида, қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 кун ичида тўлашга рухсат берилади.
Бунда мис хомашёси учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган тўловлар суммаси қуйидагича белгиланади:
— 30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига – фоиз ҳисобланмайди;
— 31 кундан 60 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига − Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида фоиз ҳисобланади;
— 61 кундан 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига − Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланади.
Қарор 2024 йил 1 апрелдан кучга киради ҳамда унинг талаблари 2024 йил 1 апрелга қадар тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг