Мирзаобод қовунлари — Рига бозорларида
Сирдарёнинг Мирзаобод туманидан Латвиянинг » LB » LLC корхонасига 18 тонна қовун юборилди. Бу ҳақда Экспортчилар уюшмаси манбасига таяниб «Дунё» АА хабар берди.
Ўзбекистонлик деҳқонлар етиштирган полиз маҳсулотлари «Red Pack» корхонаси томонидан экспортга тайёрланди.
Мазкур корхона бугунги кунга қадар Европа давлатларига қовун ва қовун маҳсулотларини «ROMAS» бренди остида экспорт қилиб келмоқда.
«Red Pack» корхонаси экспорт учун сифатли маҳсулотлар етказиб бериш учун ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда корхона Мирзаобод туманида 4 гектар майдонда 5 миллиард сўмдан ортиқ инвестиция эвазига музлаткич қуришни бошлади.
Ҳозирги кунда корхонада Латвия, Германия ва Беларусга экспорт қилиш учун қовунларнинг навбатдаги жўнатмаси қадоқланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг