Мирободдаги қурилиш ҳудудида ёнғин содир бўлди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумот берди.
Унда айтилишича, бугун, 1 март куни соат 17:23 да Тошкент шаҳри Миробод тумани, Абу Банокатий кўчасида жойлашган, қурилиш ҳудудида контейнерда ёнғин содир бўлган.
Мазкур вазият юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига мурожаат келиб тушган. Айтилган манзилга қутқарув экипажлари соат 17:30 да етиб бориб, ёнғин соат 17:33 да қуршаб олинган ва соат 17:35 да тўлиқ ўчирилган.
Бошқарма маълумотларига кўра, ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар аниқланмаган. Ҳолат оқибатида контейнер ичида 15 кв.м майдонда ўрин кўрпа ёниб зарарланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Бир асрлик тарихга гувоҳ бино тақдири
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Тошкентда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг