Мирободда ИИБ бўлинмаларидан бирининг подполковниги пора билан қўлга тушди
ДХХ ва Бош прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ички ишлар органлари тизимида қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-каналида хабар берилди.
Унда айтилишича, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бўлинма бошлиғи, подполковник ҳарбий унвонида бўлган У.С. пора билан ушланган.
Маълум бўлишича, фуқаро У.С. Яккасарой тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган фуқарога нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб беришни ваъда қилиб, муқаддам айбланувчининг қариндошидан 18 минг АҚШ доллари олган.
Бироқ, у берган ваъдасининг уддасидан чиқа олмагач, ушбу маблағнинг бир қисмини қайтараётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
«Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг