Миробликни компьютер бажараётир

“Дўстлик” канали бош иншооти модернизация қилингач, сув тақсимотини масофадан туриб бошқариш йўлга қўйилди. Яъни эндиликда сув тўсиш дарвоза (шлюз)ларини керагича очиш-ёпиш бевосита офисдаги компьютер орқали амалга оширилмоқда.
— Бош иншоотимизда 2021 — 2024 йиллардаги модернизациялаш доирасида амалга киритилган дастур асосида сув сатҳи ва ҳажми бўйича ҳар доим аниқ кўрсаткичларга эга бўлиш имконияти ҳам яратилди, — дейди Гулистон сув иншоотлари ва “Дўстлик” канали бошқармаси бош муҳандиси Абдукарим Азимов. — Энг муҳими, ушбу автоматик бошқарув тақсимотни ўз вақтида аниқ ҳамда тўғри бажариш, сувни исроф қилмаслик каби вазифалар тўла-тўкис бажарилишини таъминлаётир.
Шунингдек, модернизация доирасида каналнинг бош иншоотга туташ ўзани бетонлаштирилди. Шу ўринда айтиш жоизки, мазкур йирик ирригация тармоғининг Гулистон шаҳридан ўтган 4 750 метр қисмига 2016 — 2019 йилларда бетон қопламаси ётқизилган эди. Натижада Сирдарё вилояти марказининг мелиоратив ҳолати тубдан яхшиланди ва канал соҳиллари ҳавас қилгулик даражада обод бўлди.
Маълумот учун: бундан бир неча кун аввал 2025 йил учун “WHIS Award” (Бутунжаҳон ирригация мероси) мукофотига Ўзбекистондаги “Дўстлик” ва “Эски Туятортар” каналлари лойиқ деб топилди. “Дўстлик” канали 100 йилдан ортиқ вақт илгари бунёд этилган.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг