Мингбулоқ мактабларига робототехника анжомлари топширилди
Ахборот технологияларини ривожлантириш ва ёшларнинг бу борадаги билимларини ошириш масаласига таълим тизимида ҳам устувор аҳамият қаратилмоқда. Рақамли технологиялар вазирлиги ҳомийлигида Мингбулоқ туманидаги 14-ҳамда 33-умумий ўрта таълим мактабларига робототехника жиҳозлари топширилиши айни борадаги амалий ишлардан бири бўлди.
- Марказдан 35 чақирим олисда жойлашган 33-умумтаълим мактабида ёшларга ахборот технологияларини ўргатиш борасидаги ишлар намунали йўлга қўйилган, -дейди туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг АКТни жорий этиш ва таълимни рақамлаштириш шўъбаси бошлиғи Шавкатжон Йўлдошев. – Бу ерда айни йўналишда алоҳида тўгарак ҳам ташкил этилган бўлиб, қизиқувчи ўғил-қизларга қўшимча машғулотлар орқали робототехника сирлари ўргатилади. Таълим даргоҳига замонавий анжомлар топширилиши билан ушбу тўгаракка яқин атрофдаги қўшни мактаблар ўқувчиларини ҳам жалб этиш имконияти яратилди.
Айтиш керакки, Мингбулоқ таълим муассасаларида аср ютуғи – ахборот технологияларини давр талаблари асосида ўқитилаётганлиги келажагимиз эгаларининг ижодий изланиш, технологик янгиликлар устида астойдил иш олиб боришга чорламоқда. Масалан, тумандаги 15-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Мубина Абдумаликова ўзи ясаган сунъий интеллект ёрдамида чиқиндидан биогаз олиш қурилмаси билан “Келажак қизлари” лойиҳасининг республика босқичида ТОП йигирматаликдан жой олишга муваффақ бўлди. Бинобарин, мактабларга топширилган робототехника тўпламлари ўқувчиларга дастурлаш асосларини ўргатиш, уларнинг турли технологик лойиҳалар яратиши ҳамда республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш имкониятини кенгайтириши билан аҳамиятли.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг