Миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинмоқда

19:50 10 Март 2026 Жамият
155 0

Шу йилнинг 31 январь ва 1 февраль кунлари она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанларидан бўлиб ўтган миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинмоқда. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Талабгорлар ўз натижаларини «my.gov.uz» сайтининг «Менинг аризаларим» бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин бўлади.

Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

  • 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
  • 65 — 69,9 балл — А даража;
  • 60 — 64,9 балл — B+ даража;
  • 55 — 59,9 балл — B даража;
  • 50 — 54,9 балл — C+ даража;
  • 46 — 49,9 балл — C даража.

Шунингдек, сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
  • А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?