Миллий комиссия: ўқитувчи пахта теримида иштирок этишга мажбур қилинмаган
Ижтимоий тармоқларда «Жиззахда ўқитувчи «Шуҳрат» медали билан тақдирланганини пахта даласида эшитди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия томонидан ўрганилди.
Жиззах шаҳридаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Гулбаҳор Саидмурадовна Самадова пахта йиғим-теримида якшанба куни қўшимча даромад топиш мақсадида иштирок этаётганлиги, уни ушбу ишда қатнашиш учун ҳеч қандай мажбурлаш ҳолати бўлмаганлиги аниқланди.
Шу билан бирга, Миллий комиссия ходимларга уларнинг функционал вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб қилиш ҳолатларини қонунчиликка зидлигини ҳамда бу ишлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлигини яна бир бор эслатади.
Азиз юртдошлар!
Агар Сиз мажбурий тарзда бирор-бир меҳнатга жалб этиш, муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз, «1176» ҳамда «1092» рақамли «ишонч телефони»га мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Ҳар бир маълумот ва мурожаат белгиланган тартибда тезкорлик билан ўрганиб чиқилади ҳамда зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсга доир маълумотлар ошкор этилмаслиги кафолатланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг