Ўзбекистоннинг давлат қарзи 29,2 млрд долларга етди
Иллюстратив фото
2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи 29,2 млрд АҚШ доллари ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 36,4 фоизни ташкил этди, деб ёзмоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги. Бу мамлакат тарихидаги энг юқори кўрсаткич саналади.
Давлат қарзи 2022 йил учинчи чорагига нисбатан 3,1 млрд долларга кўпайган. Уч ой ичида давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши ҳам 2,3 фоизга ошган.
2021 йилдан бери давлат қарзининг ЯИМга нисбатан барқарорлашгани кузатилаётган эди. Бироқ, 2022 йилнинг сўнгги чорагида бу тенденция якунланди.
Шунингдек, 2022 йилда Ўзбекистон давлат қарзи 2021 йилга нисбатан 2,9 млрд долларга кўпайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
- Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
- Уюшган жиноятчилик ва кибержиноятларга қарши курашиш такомиллаштирилади
- АҚШ Ҳўрмуз бўғозида кемаларни кузатиб боришни бошлаши мумкин
- 14 март куни кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг