Метрология соҳасида хусусий сектор фаолияти кенгайтирилмоқда
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Метрология хизматларини кўрсатиш соҳасига хусусий секторни кенг жалб этиш ҳамда давлат ташкилотлари билан бир қаторда унинг ушбу соҳада фаол иштирок этиши учун кўпроқ имкониятлар бериш зарурати мавжуд.
Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган “Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун айнан шу масалага қаратилган.

Қонун билан ўлчаш воситаларини қиёслаш хизматлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматлари томонидан кўрсатилишини, ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланишини, шунингдек метрология текшируви ҳамда давлат метрология назорати функцияларининг ажратилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, аккредитация қилинган ҳолда ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш, қиёслаш ва калибрлаш ишларини бажариш махсус ваколатли давлат органи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмаларининг ваколатлари доирасидан чиқарилмоқда.
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг метрология хизматлари ҳамда юридик шахсларнинг метрология хизматлари ваколатлари ажратилмоқда.

Ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати махсус ваколатли давлат органининг Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва ушбу ўлчаш воситалари қўлланиладиган соҳадаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган таклифлари асосида Ҳукумат томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.

Шу билан бирга ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатига киритилмаган ўлчаш воситаларини қиёслаш юридик шахсларнинг метрология хизматлари томонидан амалга оширилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Сенаторлар томонидан Қонун муҳокамаси жараёнида ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш метрология хизматини кўрсатиш бозорида рақобат муҳитини яратишга хизмат қилиши, шунингдек, давлат метрология хизмати улуши камайтирилиши ҳисобига миллий метрология институтининг фаолият шакли халқаро талабларга мувофиқ босқичма-босқич илмий-амалий ишларни ривожлантиришга ва метрология соҳасига инновацияларни кенг жорий этишга имкон бериши қайд этилди.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.


Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг